Бартолинит – қин дахлизидаги катта Бартолин безларининг яллиғланиши. Касаллик қўзғатувчи микроблар: гонококк, стретококк, стафилококкларнинг без йўлларига кириши сабаб бўлади. Гонококклар кўзғатган бартолинит (сўзак бартолинит и)да, кўпинча, без йўлларининг ҳар икки томони яллиғланади. Ўз вақтида даво қилинмаса, без йўлининг яллиғланиб бўртиши натижасида тешиги беркилиб, йиринг тўпланади, яъни Бартолин безининг абсцесси пайдо бўлади, бунда қаттиқ оғриқ сезилади, ҳарорат кўтарилади, баъзан товуқ тухумидек шиш пайдо бўлади. Абсцесс ўз-ўзидан ёрилиши ҳам мумкин, бунда оғриқ йўқолиб, ҳарорат меъёрлшади, лекин маълум вақт ўтгандан сўнг ёрилган жой беркилиб, абсцесс яна қайтарилиши ва оқма ҳосил бўлиши мумкин. Шу боис қин даҳлизи соҳасида деярли оғриқсиз кичик бўртма (дўмбоқча) пайдо бўлиши билан шифокорга кўриниш лозим. Акс ҳолда, касаллик оғир асратларга олиб келиши мумкин.
[addtoany]