Чаноқ-сон бўғими

Чаноқ-сон бўғими – чаноқ суягидаги қуймуч косаси билан сон суягининг боши бирлшишидан пайдо бўлади. Қуймуч косасининг қирғоғида чуқурчанинг катталаштиришга мослашган фиброз тоғай лаби бор. Бўғим халтаси эркин жойлашган бўлиб, сон сулги бошининг ҳаракат қилишига халақит бермайди. Ч.-с. б. ёнбош-сон, ўтиргич-сон, қов-сон бойламлари билан мустаҳкамланади. Ч.-с. б. атрофидаги мушаклар бўғим ҳаракатида бойламларнинг унчалик тарангланмаслигига имкон яратади. Бўғим ёнғоксимон шаклда бўлиб, фронтал ўқида танага якинлашиб-узоқлашиши, вертикал (тик) ўқи бўйлаб ташқари ҳамда ичкарига айланиши ва доира шаклида ҳаракат қилиши мумкин.

[addtoany]