Чилла даври

Чилла даври – туғруқдан (йўлдош тушгандан бошлаб) кейинги 6-8 ҳафтагача бўлган давр. Туғруқдан кейинги биринчи соатлар (1 суткагача) эса илк чилла даври ҳисобланади. Бу муддатда кўп қон кетиш ҳолатлари кузатилади, шу сабабли алоҳида эътибор ва кузатув талаб этилади. Халқ табобатида чилла даври 40 кун ҳисобланиб, шундан 20 куни кичик чилла, 20 куни катта чилла дейилади. Туғруқдан сўнг аёл организмининг асли ҳолига қайтиши, чаклоқнинг она сўта билан озиқланишини, нормал ўсишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистонда кўзи ёриган аёлга чилла даври учун жами 106 кун (туғруқдан олдин ва туғруқдан кейин) декрет таътили белгиланган, кейинчалик бола 2 ёшга киргунча нафақа тўлаш, аёлнинг хоҳишига кўра бола 3 ёшга тўлгунича иш жойи сақланган ҳолда бепул таътил бериш қонунлаштирилган.

Чилла даврида ҳомиладорлик, туғруқ даврида аёл организми (аъзо ва тизимларига содир бўлган физиологик ўзгаришлар аёлига қайтади (иволюция). Чилла даврининг 1-2-куни бачадон туби киндик рўпарасида (қовдан 12 см юқорида) туради. Чилла даврининг 10-12 куни давомида бачадон қисқариб, туби одатдагича қов сулги ортига ўтади. Чилла даврининг дастлабки кунлари бачадон оғирлиги 1000 г бўлса, 8-ҳафта охиригача камайиб, 50-60 г га тушади. Бачадон бўйнининг ички тешиги туғруқдан кейин, ташқи тешиги 3-ҳафтада беркилади. Бачадон қисқараётган даврида шиллиқ қавати ҳам тикланиб, аста-секин бачадон ички юзасини қоплаб боради. Чилла даврининг 3-ҳафтасига келиб, бачадоннинг эпителий қавати тўла тикланади. Бу жараён тугалангунга қадар туғруқ вақтида бачадон ички юзасида ҳосил бўлган жароҳатлардан чилла даврига хос ажралма – лохиялар келиб туради. Лхиялар Ч. д. нинг 3-4-куни қонли, қип-қизил бўлиб, кейин рангсизланади ва камаяди, 5-6 ҳафтага бориб тўхтайди. Чилла даврида қин (дилок) тонуси тикланади, ташқи жинсий аъзолар, қин ва бачадон бўйнининг яраланган, йиртилган, шилинган жароҳатлари битади. Бачадоннинг чўзилган бойламлари секин-аста калталашиб, бачадон найлари ва тухумдонлар одатдаги ҳолига келади.

Чилла даврининг 2-3-куни сут Сўзларидан сут (туғруқнинг 15-18-кунигача оғиз сути, кейин одатдаги сут) ажрала бошлайди (қ. Лактация). Нормал ўтаётган Ч. д. да чиллали аёлнинг умумий аҳволи яхши: пульси текис, тўла, баъзан сийрак (физиологик брадикардия), артериал босими ва тана ҳарорати нормал ёки шунга яқин (гоҳо янги бўшанган аёл ҳарорати бироз кўтарилиши ҳам мумкин) бўлади. Чилла даврида ташқи жинсий аъзолар ва сут безларини ҳар куни тозалаб туриш, асептика, антисептик қоидаларига қатъий риоя қилиш зарур. Чунки аёл жинсий йўлларидаги туғруқ жароҳатлари, кўкрак сўрғичидаги ёриқлар орқали организмга инфекция кириши ва чилладаги септик касалликлар ривожланиши мумкин.

Чилла даврида соғлом аёлларга туғруқнинг 2-книданоқ организмни бақувватлаш, бачадон кисқаришини тезлаштириш мақсадида махсус гимнастика машғулотлари комплекси белгиланади. Чилла даврининг 1-2-куни соғлом аёлга енгил ҳазм бўладиган овқатлар (сут, манний бўткаси, қаймоқ, қандли чой, кофе), 3-кундан бошлаб одатдаги калорияли сервитамин овқатлар тавсия қилинади. Чилла даврида аёл аччиқ, шўр, ўткир дориворли ва бадҳазм таомлар истеъмол қилмаслиги, спиртли ичимлик ичмаслиги керак. Нормал кечаётган Ч. д. нинг 4-5-куни туққан аёл туғруқхонадан чиқарилади. Тана ҳарорати юқори, шамоллаган, йирингли тери касаллиги ва бошқа(лар) инфекцион касаллиги бор аёллар туғрухонанинг махсус бўлимига ётқизилади.

[addtoany]