Чилладаги септик касалликлар

Чилладаги септик касалликлар – чилла даврида учрайдиган инфекцион касалликлар. Буларни хилма-хил Микроорганизмлар – стафилококк, стрептококк, ичак таёқчаси, пневмококк, клебсиелла, кўк йиринг таёқчаси, гонококк, анаэроб қўзғатувчилар ва ҳ. к. кўзғатади. Сўнгги йилларда чилладаги септик касалликларга хламидиялар, замбуруғлар, вируслар кўпроқ сабаб бўлмоқда. Қўзғатувчилар жинсий йўлларга аксарият оғир кечган туғрукда (айниқса, операция қилиб тудиришда) вужудга келган жароҳатлар орқали, шунингдек, нормал туғруқ вақтида юзага келган (йўлдош кўчгандан сўнг бачадоннинг ички юзаси, бачадон бўйин, қин ва ораликнинг шилинган, йиртилган, эзилган жойлари) шикаслардан киради. Микроблар жароҳат юзасига ташқи (экзоген инфекция) ва ички (эндоген инфекция) йўллар билан (масалан, стерилланмаган қўл, парвариш буюмлари, кийим-кечак, ҳаво орқали ҳамда аёл организмида мавжуд микробларнинг ташқи жинсий аъзолардан, шунингдек, қон ва лимфа орқали) ўтади. Организмга кирган инфекциянинг таъсири 2-3 кундан кейин намоён бўла бошлайди. Чилладаги септик касалликлар бошланганда дастлаб жароҳат юзаси яллиғланади. Касалликнинг ривожланиши, авж олиши, микробнинг кўпайиб тарқалиши аёл организмининг ҳимоя кувватга ҳамда микробларнинг фаоллигига боғлик. Бунда аёлнинг турли экстрагенитал касалликлари (инфекцион, яллиғланиш касалликлари, юрак-томир, эндокрин тизим патологиялари, моддалар алмашинувининг бузилиши, камқонлик), ҳомиладорлик ва туғруқ патологияларнинг аҳамияти катта. Инфекцион ва яллиғланиш касалликлари бевосита инфекция манбаи бўлиб хизмат қилади. Турли соматик касалликлар эса аёл организмининг заифлашуви ва шу сабабли инфекцияга берилувчанлигига олиб келади.

Касалликнинг кечиши ва микробнинг организмда тарқалишига кўра чилладаги септик касалликларнинг 4 босқичи фарқланади. 1-босқичда инфекция фақат туғруқ жароҳати соҳасида чегараланади (чилладаги эндометрит оралиқ, қин, бачадон бўйнидаги чилла яралар); 2-боскичда (инфекция жароҳат соҳасидан четга чиқади) чаноқ бўшлиғидаги аъзолар зарарланади (метрит, параметрит, чаноқ ва сон веналари тромбфлебити, бачадон ортиқлари (сальпингоофрит) ва чаноқ қорин пардасининг яллиғланиши (пельвиоперитонит); 3-босқичда ялпи (дифуз) перитонит ва авж олувчи тромбофлебит, Селтик шок; 4-босқичда Селтик инфекция бутун организмга тарқалади, сепсис юзага келади. Касалликнинг босқичига кўра беморда ланжлик, бош оғриши, пульс тезлашуви, жунжиш, иситмалаш, қалтираш каби аломатлар кузатилади. Баъзи касалликларда туғруқдан сўнг бачадон қисқариши секинлашади ёки бачадондан келадиган ажратма (лохиялар) тўхтайди, сут безининг яллиғланиши – мастит ривожланади ва ҳ. к.

Даво касалликнинг тури ва босқичига қараб белгиланади, антибиотиклар, сульфаниламид ва кувватга киритадиган дори-дармонлар буюрилади, зарур ҳолларда операция қилинади. Олдини олиш тадбирлари аёллар консултацияга учрашгандан бошлаб олиб борилиши керак. Аёллар ҳомиладорликда шифокорга қанча эрта учрашсапар (12 ҳафтагача) Септик касаллик шунча кам учрайди, бунда аёлларни аёллар маслаҳатхонаси шароитида ҳомиладоликдан аввал ва ҳомиладорлик даврида соғлолаштиришнинг аҳамияти катта. Шу мақсадда аёлларнинг барча экстрагенитал касалликлари турли мутахассислар иштирокида даволанади; ҳомиладорлик патологиялари ҳамда, туғруқ асоратларининг олдини олиш ва даволаш амалга оширилади. Шунингдек, туғруқхоналарда санитария-гигиена тартиби, асептика ва антсептикага қатъий риоя қилиш, касалликни эрта аниқлаш ҳам чилладаги септик касалликларни олдини олиш чора-табирларидан ҳисобланади.

Загрузка...