Чивинлар

Чивинлар, узун мўйловли икки қанотлилар [Nematocera] – икки қанотли ҳашаротлар кенжа туркуми. 20 мингдан ортиқ тури, 35 оиласи бор. Ер юзида жуда кенг тарқалган. Кўпчилик чивинларнинг танаси ва оёқлари ингичка, жуда узун. Асосан, личинкалик даврида озиқланади. Личинкасининг оғиз аппарати кемирувчи тилда. Чивинлар сувда, нам тупроқда, ўсимликлар тўқимасида ва чириндилар орасида яшайди. Вояга етган Ч. ҳавода ҳаёт кечиради, камдан-кам тури (масалан, япон денгиз чивини)нинг барча ривожланиш фазаси сувда ўтади. Чивинларга ғурра ясарлар, замбуруғ чивинлри, узун-оёқ Ч., жарангдор Ч., қон сўрар Ч., заҳкашлар, искабтопарлар, букри пашшалар ва бошқа(лар) оилалар киради. Чивинлар ўсимлик тўқимаси, одам ва ҳайвон қони билан (бунда юқумли касалликларни тарқатади) озиқланиб зарар келтиради. Қон сўрадиган Ч. турли юқумли касалликларни (масалан, безгак, лейшманиоз)ни тарқатади. Чивинлар ҳашаротхўр ҳайвонлар (кушлар, кўршапалалар)нинг, уларнинг сувдаги личинкаси эса сув ҳайвонлари, айниқса, ёш баликларнинг асосий озиғи сифатида катта аҳамиятга эга. Ўзбекистон фаунасида ҳақиқий Ч. (25 га яқин тур), букри чивинлар (51 тур), заҳкашлар (60 тур), искабтопарлар (17 тур) кенг тарқалган.

[addtoany]