Чортоқ минерал суви

Чортоқ минерал суви – шифобахш, ҳидсиз ва рангсиз сув. Кимёвий таркиби бўйича сульфат-хлорид-натрийли, сувнинг минераллашганлиги рН = 7,2 билан 2,6 г/л ва таркибида 14 мг/л кремний кислотаси мавжуд. Сувнинг ҳарорати 30°. Чортоқ ш. дан 7 км шим.-шаркда Чортоксой соҳилида «Чортоқ» санаторийси жойлашган. Бу ерда 1953 й. неоген ёткизиклридан ташкил топган Чортоқ структурасида чуқур бурғи қудуклари (3010 м Гана) ёрдамида минерал сув топилган. Бактрия серияси когломератларида 150-500 м оралиқда 4 та сув ўтказувчи горизонт очилган, чуқуқурлиги 507 м ли бурғи кудуғи 1958 й. Фарғона гидрогеология экспедицияси томонидан қазилиб, 1959 й. да фойдаланишга топширилган. Бурғи кдуғининг дебити (сарфи) 2 атм босимда 7 л/сек атрофида. Овқат қази қилиш органлари касалликларини даволашда ичиш учун фойдали.

Массагет серияси ётқизиқларидан топилган чортоқ минерал суви эса, юқори минераллашган (60 г/л гача), гипертермалли (ҳ-рати 12° гача), хлрид-натрий-кальцийли, кам радиоактивли, таркибида юқори даражада йод (19-48 мг/л) ва бром (25 мг/л) бўлган газ чиқарувчи азотли сув. Кимёвий элементлар мажмуасининг уйғунлгига кўра, бу сув бальнеологик нуқтаи назаридан катта амалий аҳамиятга эга. 1250-1550 м чуқурликдаги массагет серияси ётқизиқларида очилган, фаввора бўлиб чиқувчи сувлар базасида «Чортоқ» санаторийси фаолият кўрсатмоқда. Бу сув таянч-ҳаракат аъзолари, полартрит, меъда-ичак, гинекологик, спондилёз, юрак, тери ва бошқа(лар) касалликларни даволашда фойдаланилмоқда. Чортоқнинг йодланган минерал суви нафақат бальнеологик нуқтаи назаридан, балки саноат учун зарур бўлган йод ажратиб олиш объекти сифатида ҳам аҳамиятга эга. «ЧОРТОҚ» САНАТОРИЙСИ – бальнеологик курорт; Наманган ш. дан 25 км масофада Чортоксой соҳилида, Чатқол тоғининг жан. қялигидаги тоғ адирларида, денгиз сатҳидан 650 м баландликда жойлашган. Чортоқ минерал суви туфайли бунёд этилган.

1949 й. 31 авг. да Чортокда 30 ўринли бальнеологик шифохона ташкил этилди; йил сайин у кенгая бориб, 1959 й. ўринлар сони 250 тага етди. 1961 й. 1 мартдан шифохона «Ч.» с. га айлантирилди. Санаторий ҳудуди турли мева ва манзарали дарахтлар билан кўкаламзорлаштрилган. Майл. 37 га, иқлими юмшоқ, континентал, ёзи қуруқ, иссиқ, киши юмшоқ. Янв. даги ўртача ҳарорат – 1,4°, июлда 23°, нисбий намлик 52 %. Даволаш омили – минераллари кам, ичладиган, сульфат-хлоридли, натрийли минерал тузлар ва термал, гипертермал (42° дан юқори ванналар учун), йодли, хлоридли, кальцийнатрийли минераллари кўп (20-50 г/л) сувлар ҳисобланади. Бундан ташқари, физиотерапия, даво физкультураси, массаж, иссиқ (парафин ва озокерит) билан даволаш усуллари ҳам қўлланилади. «Ч.» с. замонавий даволаш-диагностка асбоб-ускуналари билан жиҳозланган; у ерда 40 кишилик ванна, бассейн, душ ва сув муолжаси хоналари мавжуд. Санаторийда ҳаракат аъзолари, нерв тизими, ҳазм аъзолари, гинекологик ва тери касалликлари билан оғриган беморлар даволанади. Шунингдек, ўткир миокард инфарктини бошдан кечирганлар соғлигини тиклаш учун 30 ўринли реабилитация бўлими фаолият кўрсатади. Минерал сувли ванналар гипотоник, томир кенгайтирувчи таъсир қилади, у қон оқими тезлигини барқарорлаштирди, организмнинг ҳимоя вазифасини оширади, яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Санаторийда 400 ўринга мўлжалланган ётоқ копуслари (бир ва икки ўринли), клуб, кутубхона, фитобар, спорт майдончалари ва бошқа(лар) бор (2015).