Эрозия

Эрозия – тери эпителиал ёки шиллиқ каваларининг шилиниши ва яраланиши. Эрозияда эпителиал қават зарарланади. Механик таъсирлар (масалан, терининг чакаланиши, шилиниши), дегнератив яллиғланиш жараёнлари (масалан, меъда Э. си), яраланган жойдан ажраладиган патологик суюқлик таъсири (масалан, бачадон бўйин Э. си) Э. га олиб келади. Меъда шиллиқ қавати Э. си катталиги майда нуктачалардан бир неча сантиметргача бўлиб, меъда кириш кисмида учрайди. Тери Э. си механик таъсирлар туфайли, шунингдек, теридаги пуфакчалар, путулаларнинг ёрилишидан вужудга келади. Эрозия кўпроқ қизил рангда бўлиб, баъзан йиринг билан қопланади. Бачадон бўйни эрозияси, асосан, бачадон бўйин каналининг яллиғланиши оқибатида вужудга келади. Эрозия бутунлай тузалиб кетганидан сўнг ўрнида вақтинчалик доғ қолади. Эрозияни келтириб чиқарувчи сабабларни аниқлаб даволаш керак.

[addtoany]