Ҳўппоз

Ҳўппоз, карбункул, кўк яра – ёнма-ён жойлашган бир неча соч халтачаси ва тер безлари ҳамда шу соҳадаги тери ва тери ости ёғ катламининг ўткир йирингли (некротик) яллиғланиши. Моддалар алмашинувининг бузилиши, қандли диабет, семириб кетиш (ёг босиш) ва бошқа(лар) ҳўппоз чиқишига қулай шароит яратади. Яллиғланган жой безиллаб оғрийди, кип-кзариб ялтираб туради, ўртаси кўкаради («кўк яра» деб аталаши шундан), кейин мадда бойлаб, атрофида майда «кўзлар» ҳосил бўлади. Мадда ёрилиб, ичидан яранинг «ўлиги» чиқади, атрофидаги ириган тўқималар кўчиб тушади ва яра бита бошлайди.

Загрузка...