Иккиламчи жинсий белгилар – одам ва ҳайвонларда бир жинсий иккинчисидан фарқ қилишга имкон берадиган хусусиятлар мажмуаси (бирламчи жинсий белгилар бундан мустасно). Бу белгилар жинсий гормонлар таъсирида вояга етган даврда ривожланади ва ҳаёт давомида сақланади (масалан, тана ўлчами ва пропорцияси, рангидаги фарқ; павианлар ва шерлар эркагининг ёли; туёқли ҳайвонлар экагининг шоҳи) ёки фақат куйикиш мавсумида пайдо бўлади (айрим балиқлар ва қушларнинг ранги ва тана шакли). Одамнинг иккиламчи жинсий белгилар – тана ўлчами ва пропорцияси, жун коплами, ёғ тўпланиши, товуш тембридаги фарқ ҳамда хтин-кизларда сут безларининг, эркакларда эса бўғиздаги тоғайнинг ривожпанганлигида кўзга ташланади. Мавсумий иккиламчи жинсий белгиларга ҳайвонларнинг куйикиш давридаги хатти-ҳаракатлари (кураш тушиш, урғочисига хушомад қилиш, ин ёки уя кўриш ва ҳ. к.) киради. Иккиламчи жинсий белгилар ҳар хил жинсларни бир-бирини топиш ва билиб олишга имкон беради, жинсий безларнинг етилишини тезлаштиради, жинсий танланишга олиб келади.
[addtoany]