Илмий тадқиқот маркази, Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмиамалий тиббиёт маркази-Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигига қарашли илмий тадқиқот муассасаси. 1932 й. Тошкент ш. да ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 й. 21 майдан бошлаб ҳоз. номини олган. Ин-тда жинсий йўл билан юқадиган касалликлар, кенг тарқалган дерматозлар ва дерматомикозлар, шунингдек, моховни аниқлаш, даволаш ва олдини олиш устида тадқиқотлар олиб борилади. Бунда С. Хидиров, У. К. Белуха, М. Обидов, А. Вайсов каби олимларнинг хизматлари катта. Ин-тда жинсий йўл билан юқадиган инфекциялар, микология, дерматология бўлимлари, илмий-ташкилий бўлим, илмий-маслаҳат поликлиникаси ва микробиология, серодиагнстика, иммунология, фармакотерапия, биокимё ва морфология лаб. лари, 160 ўринли клиник касалхона, кутубхона, виварий ва ҳ. к. бор (2001).
Ин-тда 10 фан д-ри, 27 фан номзоди ҳамда 20 олий тоифали шифокор фаолият юритади (2015). Ин-т Давлат фан ва техника қўмитаси, чет эл файлларини ютган. Ин-тда илмий тўплам, монография, дарслик ва турли қўлланмалар чоп этилади, ихтиролар қилинади, дерматовенерологиянинг долзарб муаммолари бўйича илмий-амалий анжуманлар ўтказилади.
2009 й. дан буён марказда замонавий дематовенерология ва косметологиянинг илмий ва амалий муаммоларига бағишланган «Дематовенерология ва эстетик тиббиёт» илмий жур. и чоп этилади (2015).
[addtoany]