Илон заҳари

Илон заҳари – заҳарли илонларнинг заҳар безидан чиқадиган сарғиш ёки оч яшил, ҳидсиз тиниқ суюқлик. Қуритилган илон заҳарининг 70-90 % и мураккаб оқсил моддалар, қолгани анорганик модцалардан иборат. Заҳар таркибида эркин аминокислоталар, ёғлар, ёғ кислоталар, ҳар хил тузлар бор; натрий, кальций, калий, рух, магний, фосфор, кремний, темир, кумуш каби элементлар ҳам учрайди. Илон заҳарида 15 га яқин оқсил моддалар борлиги электрофорез усулида аниқланиб бу моддаларнинг биологик хоссалари турлича эканлиги қайд қилинган. Улардан бири одам ёки ҳайвоний ўлдирса, иккинчиси қонни ивитади, учинчиси қизил қон таначларини емиради, бошқаси эса организмга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Кўзойнакли илон заҳаридан нервга таъсир этадиган модда – нетротоксин, кўлвор илон ва чарх илон заҳаридан бир қанча ферментлар ажратиб олинган. Илон чеккан одамнинг заҳарланишида ана шу махсус токсинлар ва баъзи ферментлар асосий роль ўйнайди. Яхшилаб қуритилган ва ҳаво кирмайдиган қоронғи жойда сақланган илон заҳари

15-20 йилгача барча хоссаларини сақлаб қолади.

Марказий Осиёдаги заҳарли илонлар заҳрининг организмга таъсири ҳам бир хил эмас, масалан, кўзойнакли илон заҳари, асосан, нерв тизимига, кўлвор илон, чарх илон ва бўш илон заҳари эса, асосан, қон томир девори ва қонга таъсир этади. Бу илонлар чакканда жароҳатланган жой ва унинг атрофи заҳардаги геморрагик моддалар таъсирида шишади ва қаттиқ оғриқ пайдо бўлади. Илон заҳарининг таъсири одамнинг қайси жойини илон чаққанига ҳам боғлик. Кўкрак ёки бўйнини чакса, жуда хавфли, чунки бу қисмда йирик қон Томирлар кўп.

Илон чакканда кўриладиган энг асосий чоралардан бири организмга кирган заҳар миқдорини камайтиришдир. Бунинг учун илон чаккан жой маҳкам ушланади ва қаттиқ ажиб, жароҳатдан қон чиқарилади. Қонни оғиз билан ҳам суриб олиш мумкин, лекин оғиз бўшлиғида яра-чака бўлмаслиги керак. Илон оёқ ёки қўлни чакса, заҳар баданга тез тарқалмаганги учун, уларни мутлақо кимирлатмаслик керак. Қайси илон чакса, организмга ўшанинг заҳаридан тайёрланган махсус зардоб юборилади. Бундай зардоблар Тошкентдаги Вакцина ва зардоблар илмий тадқиқот ин-тида тайёрланади.

Илон заҳаридан тайёрланган дори воситалар шифобахш дори сифатида ишлатилади, масалан, впраксин, наясин ва випросаллар яллиғланиши қарши ва оғриқсизлантирувчи хоссалари эга бўлиб, ревматизм ва нерв касалликларини даволашда қўлланилади. Илон заҳаридан ажратиб олинган ферментлар нуклеин кислоталар ва оқсил моддалар структуравий, организмнинг баъзи фермент тизимларини, оқсиллар алмашинувида оралиқ моддалар ҳосил бўлишини ўрганишда қўлланилмокда. Ўзбекистон ФА Биокимё институтида Марказий Осиёдаги заҳарли илонлар заҳарининг кимёвий таркиби ва таъсири ўрганилади.

Илонлардан ҳар 25-30 кунда бир марта заҳар олинади. Ўзбекистонда учрайдиган илонлардан кўзойнакли илон (капча илон) ва кўлвор илон (гюрза)да кўп, чарх илон ва бўш илон (қалқонтумшуқ илон)да камроқ, чўл қора илони (гадюка)да жуда кам заҳар бўлади. Ҳар галда кўпи билан 0,1 г қуруқ заҳар олиш мумкин.

Загрузка...