Иммунодиагностика

Иммунодиагностика [иммунитет ва диагностика] – амалий иммунологиянинг бўлими; инфекцион касалликларни серологик текширишга асосланган бактериолиз; агглютинация, преципитация ва бошқа(лар) диагностик реакциялар ёрдамида аниқлаш. Юқумли касалликлардан ташқари, қон гуруҳини аниқлашда ва суд тиббиётида қоннинг одам ёки ҳайвон қони эканлигини билишда ҳам иммунодиагностика усулларидан фойдаланилади.

Ветеринарияда ҳайвонларнинг кўпгина юқумли касалликларини, шунингдек, касал ва микроб ташувчи ҳайвон турларини аниқлашда иммунодиагностика қўлланилади. Сил, бруцеллёз, манқара иммунодиагностика маълум режа асосида мунтазам равишда олиб борилади. Ҳоз. Иммунодиагностиканинг фақат қон, зардобга эмас, балки ҳужайралар ва молекуляр даражадаги янги усуллари ишлаб чиқилган, улар одамнинг иммун ҳолатини, кўпгина касалликларга ирсий мойиллик борлигини, айниқса, орттирилган иммун танқислик синдроми (ОИТС) каби ниҳоятда хавфли касалликларни яширин даврида аниқлаш имкониятини беради.

[addtoany]