Иммунология институти

Иммунология институти, Ўзбекистон ФА Иммунология институти – илмий текшириш муассасаси. Собиқ Иттифоқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Иммунология ин-тининг филиали сифатида ташкил этилган (1985); 1991 й. дан Ўзбекистон Соғликни сақлаш вазирлигига, 1994 й. дан Ўзбекистон ФАга қарашли мустақил ин-т. Ин-тда молекуляр генетика, имуногенетика, иммунопатология, иммуно- ва аплергодиагностика лаб. си ва клиника бор. Итда, асосан, иммун танқислиги ва иммунологик ҳолатнинг Ўзбекистон аҳолиси ўртасида тарқалиши ўрганилади, иммуногенетик тадқиқотлар олиб борилади, иммунитетни ростлаб, аёлига келтирувчи янги дори-дармонлар ва усуллар ишлаб чиқилади. Булардан ташқари, Ўзбекистонда соғлом аҳолида ва кўп учрайдиган касалликларда иммуногенетик маркерлар тахдилини, вирусли гепатит В ва С, ОИТС ва юқумли касалликларни молекуляр генетика жиҳатидан ўрганиш борасида АҚШ, Буюк Британия ва Япония олимлари билан ҳамкорликда халқаро илмий изланишлар олиб борилади. Ин-т қошида «Тибдиагностика» ва «Универсал иммунотест» кичик корхонаси мавжуд. Ин-тда 36 илмий ходим, шу жумладан, 4 фан д-ри ва 15 фан номзоди бор (2002). Ҳар йили иммунология ва аллергологиянинг долзарб масалаларига оид илмий ишлар тўплами (ҳоз. 10 жилд нашр этилган), 1999 й. дан бошлаб «Назарий ва амалий тиббиёт журнали» нашр этилмоқда. Иммунология институти «Иммунология ва одамнинг ёши» (1987), ва ОИТС (1989), «Ўзбекистон халқ хўжалигида иммуногенетика ва биотехнология ютуқлари» (1995) мавзуидаги конференция ва симпозиумлар, шунингдек, иммунолог-аллергологларнинг 1 съездини (1991) ўтказишда фаол қатнашган. Ин-тда ҳар йили ёш олимлар ва соҳа мутахассисларининг илмий анжумани ўтказиб турилади. Иммунология институтида олиб борилган илмий текшириш ишлари Н. Ҳ. Абдуллаев, М. Н. Ризаев, Р. М. Рўзибоқев ва бошқа(лар) олимлар фаолияти билан бевосита боғлиқ.

Загрузка...