Импульсив майллар

Импульсив майллар – эс-ҳушни ва шахснинг ҳамма хатти-ҳаракатларини ўзига бўйсундирадиган, енгиб бўлмайдиган ва ҳеч бир асоссиз, мақсадсиз интилишлар; ваквақти билан тўсатдан пайдо бўлади. Импульсив майллар рўй берганда киши ҳар қандай соғлом фикрлар (мулоҳазалар), тасаввурлар ва хоҳишларни енгиб улардан устунлик қилади. Бу ҳолатда содир этилган хатти-ҳаракатларни у кейинчалик эслай олмайди ёки айкаш-уйқаш ҳолда эслаши мумкин. Импульсив майлларнинг бир неча тури фарқланади.

Дипсомания, майзадалик —спиртли ичимликларга ружу қилиш; уларни бетўтов ичавериш. Бундай ҳолат тўсатдан бошланиб, бир неча кун ва ҳатто бир неча ҳафта давом этади. Бемор бирдан ичкилик ичишни тўхтатиб қўяди, баъзан ундан жирканади ҳам. У ичкиликка муккасидан кетганда уларда дрмомания ва сексуал кўзғалишлар (эксцесслар) кузатилиши мумкин. Дипсомания сурункали алкоголизмга мубтало бўлган кишиларгагина хос бўлмай, балки кўпгина бошқа касалликлар, масалан, эпилепсиянинг эффектив пароксизм кўринишидаги ҳолатларда, психопатияларнинг айрим турларида ва шизофренияда ҳам учрайди. Шу сабабли дипсоманияни симптоматик алкоголизмнинг алоҳида тури деб ҳисоблаш мумкин.

Дромомания (дайдилик) – беморнинг вакт-вақти билан ўзи яшаб турган жойни ташлаб, боши оққан томонга, ҳеч бир мақсадсиз дайдиб кетиши, тентираб юриши. У ўқишга, ишга бермай қўяди. Бу ҳолат бир неча кун ёки ҳафталаб давом этади.

Клиптомания – кишининг гоҳида ўғрилик қилишга интилиши. Угриланган нарсалар беморга мутлақо кераксиз бўлиши, ҳатто уни кейин ташлаб юбориши ёки отасига қайтариб бериши ҳам мумкин; айрим руҳий касалликлар (шизофрения), кариликдаги эси пастлик ва бошқа(лар)нинг бир кўриниши сифатида кузатилади.

Промания – ҳеч бир мақсадсиз тўсатдан ўт қўйиш майли. Бундай кишилар ўз уйи ёки бошқа бировнинг мулкига ҳасад билан қараб, ўт қўяди, кейинчалик бу қилган ишидан пушаймон бўлиб юради.

Беморда импульсив майлларнинг қайси тури мавжудлгидан қатьи назар, унга сабаб бўлган асосий касалликни мутахассис шифокор даволайди.

[addtoany]