Индивидуал ҳимоя воситалари, шахсий ҳимоя воситалари – кишилар (армияда – шахсий таркибли заҳарли радиоактив моддалар ва биологик воситалардан ҳимоя қилиш ҳамда ядро қуроли портлаганда пайдо бўладиган ёруғлик нурланишидан шкастланишни камайтириш учун мўлжалланган воситалар мажмуи. Уларга фильтрловчи ва изоляцияловчи противогазлар (газниқоблар), елкага ташланадиган ёпинчиклар, махсус модда шимдирилган пайпоқлар, кийим-бошлар, комбинезонлар, резина этиклар, қўлқоплар киради. Армияда – умумий қўшин ҳимоя тўплами ҳам мавжуд. Индивидуал ҳимоя воситаларининг қайсинисидан фойдаланиш зарурлиги атроф муҳит ва ҳавонинг заҳарланганлик даражасига, кишилар (шахсий таркиб)нинг вазифасига қараб аниқланади.
[addtoany]