Индивидуал психология – психолгиядаги фрейдизм окимидан ажралиб чиққан йўналиш. А. Адлер таълимотга асосланган. Индивидуал психология кишининг ижтимоий хусусияти негизида туғма ижтимоий ҳиссиёт ётади, бироқ бу ҳиссиётнинг тўла тараққий этиши учун уни тарбиялаш лозим деб ҳисоблайди.
Индивидуал психология нуқтаи назаридан бола шахсининг тузилиши (индивидуаллиги) илк болалик (5 ёшгача бўлган) даврида алоҳида «турмуш тарзи» кўринишида намоён бўлади ва у боланинг бутун келгуси психик ривожланишини белгилаб беради. Бола ўз тана аъзоларининг ҳали етарлича такомиллашмаганлиги туфайли номукамаллик ҳиссини туяди, буни бартараф этишга уриниш давомида бола ўз-ўзини англаб, мақсадлари шакллана боради. Агар бу мақсадлар реал бўлса, шахс меъёрида ривожланади, мабодо ҳақиқатдан йироқ бўлса, у ҳолда шахс неротик ва жамиятга зид хусусиятлар билан шаклланади. Илк болалик ёшида туғма ижтимоий ҳиссиёт билан номукаммаллик ҳисси ўртасида қарама-қаршилик пайдо бўлади, бу ҳол компенсация ва ўта юқори компенсация воситаларини ишга солиб юборади. Бу ҳукмронликка, бошқалардан устун бўлишга интилишни ва хулқ-атворнинг ижтимоий қадрланадиган меъёрларидан огишни келтириб чиқаради. Бундай невротик субъектларга ёрдам қилиш психотерапиянинг вазифасидир. Индивидуал психология ғоялари нафақат шахс психологиясида, шунингдек, ижтимоий психологияда ҳам кенг ёйилди. Улардан гуруҳли психотерапия усулларида фойдаланиши.
[addtoany]