Ингаляция

Ингаляция [лот. inhalatus – нафасга олмоқ] – дори моддаларни нафас йўллари (ҳиқилдоқ, кекирдак ва ўпкага киритиш усули. Табиий ва сунъий бўлади. Тоғларда сийрак ҳаводан, денгиз бўйида сув ва туз билан тўйинган ҳаводан нафас олиш, игнабаргли ўрмонларда озон, бальзамли буғ, минерал булоқлар ёнида водород сульфид ёки карбонат ангидрид аралашган ҳаводан нафас олиш табиий ингаляцияга киради. Сунъий ингаляцияда махсус шифобахш моддалар тутун, буғ, аэрозоль (қ. Аэрозольтерапия), газ, қуруқ кукун, нам ёки мойли туман ҳолида икалади (халқ табобатида сунъий ингаляция бурнаки ҳам дейилади). Сунъий ингаляцияда пуркагич (пульвиризатор)га ўхшаш тузилган махсус аппарат – ингалятордан фойдаланилади. Уйда, масалан, буғ билан нафас олиш учун идишга иссиқ сув қўйилади, бемор идиш устига энгашиб, боши ва идиш устига сочиқ ёпиб, сув буғларидан 5-10 мин. нафас олади (иссиқ сувни вақт-бевақт қўшиб туриш мумкин). Бу муолажа, асосан, нафас йўлларининг касалликларини даволашда қўлланади. Қон кетишига мойил кишиларга, юрак-томир тизими ва ўпка касалликларида ингаляция қилиш ярамайди. Муолажа мовқат еб бўлгач, 1-1,5 соатдан кейин қилинади. Уй шароитида турли портатив чўнтак ингалторидан фойдаланилади.

Загрузка...