Инвазион касалликлар

Инвазион касалликлар – одам, ҳайвон ва ўсимликларда энг содда паразит жониворлар (чувалчанг, кана ва бошқа(лар) баъзи бўғимоёқлилар) қўзғатадиган касаллик. Айрим паразитлар ўз ривожланишининг маълум бир босқичида, бошқалари эса бутун ҳаёти давомида хўжайин (Одамда – антропонозлар, ҳайвонларда – зонозлар) организмда паразитлик қилиб инвазион касалликларни кўзғатади. Паразитлар хўжайин организмига зарарланган тери (актив) ва озиқ-овқат орқали (пассив) киради. Одамларда учрайдиган инвазион касалликларга гельминтозтр, протозоозлар (қўзғатувчиси содда паразитлар; масалан, амёбиаз), акарозлар (қўзғатувчиси кана; қўтир), энтомозлар (паразит ҳашаротлар қўзғатадиган битли қилиқ) киради. Асосан, аскаридоз, безгак, токсоплазмоз, трихомоноз, энтеробиоз ва бошқа(лар) кўп кузатилади.

Айрим инвазион касалликлар (трихинеллёз, цистицеркоз) одам учун хавфли, бу касалликлар билан зарарланган моллар гўштини истеъмол қилишга рухсат этилмайди.

Кураш чоралари қўзғатувчи биолгиясига қараб тайинланади, турли дори-дармонлар, дегелъминтизация, дезинсекция, канларга қарши воситалар қўлланилади.

[addtoany]