Иценко-кушинг касаллиги

Иценко-кушинг касаллиги [невропатолог Н. М. Иценко (1889-1954) ва америкалик нейрохирург X. У. Кушинг (1869-1939) номидан] – гипофизпя адренокортикотроп гормон (АКТГ)нинг кўп ишланиши оқибатида келиб чиқадиган касаллик. АКТГнинг кўп ишлаб чиқарилишига гипофиз микроаденомаси сабаб бўлиши мумкин. Бунда буйрак усти безларининг фаолияти кучаяди, беморни ёғ босади, қон босими кўтарилади, аёлларда гирсутизм кузатилади, қандли диабет рўй беради, жинсий безлар фаолияти сусаяди, тери қуруқ бўлади ва ҳ. к.

Давоси: гипофиз соҳаси рентген ёки протон нури билан нурлантирилади, қон босимини туширадиган, диабетга қарши, буйрак усти безлари фаолиятини тормозлайдиган препаратлар буюрилади. Операция қилиб, буйрак усти безлари ёки гипофиз қисман ёки бутунлай олиб ташланади, сўнг шу безлар гормонлари берилади.

Загрузка...