Меҳнат билан даволаш – меҳнатдан шифобахш омил сифатида фойдаланиш. Беморнинг руҳиятига таъсир этиш усулларидан бири (айниқса, руҳий касалхоналарда). Организм тонусини ошириш, моддалар алмашинуви жараёнини меъёрлаштириш воситаси бўлиб, тиббиётнинг турли соҳаларида шифобахш физкультура ва спорт билан бир қаторда татбиқ этилади. Даволаш муассасаларида бемор узоқ ётганда (масалан, суяк ва ўпка сили, полиомиелит оқибатлари) М. билан д. кенг қўлланилади.
Руҳий беморларни М. билан д. да улар меҳнат қилиш қобилиятини қай даражада йўкотганлгига, соғлом вақтида бажарган касбига эътибор берилади. Бунда дастлабки кунлар жўн ишлар (қоғоз ёпиштириш ва қутичалар ясаш) қилдрилади, меҳнат қилиш қобилияти тиклана борган сари беморни фикрлашга мажбур этувчи меҳнатга (бичиш-тикиш, чизмачилик ва ҳ. к.) ўтказилади. Касалликнинг оғир-енгиллиги, кечишига қараб деярли ҳамма руҳий беморлар меҳнат билан даволанади. Травматология, ортопедия ва неврологияда ҳаракат фаолиятини тиклаш учун шифобахш гимнастика билан бирга М. билан д. хам қўлланади.
[addtoany]