Меҳнат психологияси

Меҳнат психологияси – инсоннинг меҳнатга муносабати, меҳнат фаолиятининг қонуниятлари ва унинг ривожланишини тадқиқ қиладиган психология соҳаси. Меҳнат психологияси меҳнатда шахснинг фаолияти, бўш вақти, дам олишнинг и. ч. га таъсирини ҳам ўрганади. Меҳнат психологияси нмис-америкалик психолог Г. Мюнстербернинг (1863-1916) «Психология ва ишлаб чиқариш унумдорлиги» (1913) ва «Психотехника асослари» (1914) китоблари чиққан даврдан бошлаб алоҳида соҳа сифатида вужудга келганлиги эътироф этилган. Меҳнат психологиясининг асосий вазифаси и. ч. муносабатларини яхшилаш, меҳнаткашларга зарур шарт-шароит яратиб бериш, касб лаёқтини аниқлаш, касб касалликларининг, и. ч. да жисмоний фалокатларнинг, психологик стресс, толиқиш ва зўриқиш ҳолатларининг олдини олишдир.

[addtoany]