Меҳнатга қобилиятсизлик варақаси, касаллик варақаси (бюллтень) – ишчи ёки хизматчи вақтинча меҳнатга қобилиятсиз бўлганда ишламай туриб нафақа олиш ҳуқуқини берадиган ҳужжат. Давлат сугуртаси тўғрисидаги қонунга мувофиқ барча ишчи ва хизматчиларга касал бўлганда, бахтсиз ҳодиса юз берганда, ҳомиладорликда, туғишдан кейин, бемор бола ёки бошқа оила аъзоларини парвариш қилганда, баъзан санаторий ва курортларда даволанганда ишламай туриб нафақа олиш ҳуқуқини беради. Дастлаб меҳнатга қобилиятсизлик варақаси маълум муддатга (6 кунгача) берилади. Уни ана шу муддатидан ортиқ кунга врачлар консультация комиссияси (ВКК) узайтиради. Ҳомиладорлик ва тугаш бўйича меҳнатга қобилиятсизлик варақасини аёллар маслаҳатхонаси ёки туғруқхона шифокори беради, муддатини ҳам ўзи белгилайди.
[addtoany]