Миальгия [юн. шув – мушак ва algos – оғриқ] – мушаклардаги оғриқ. У ўткир ва кучсиз бўлиб, кўпинча, бўйин, кўкрак қафаси, тана, бел, оёқ-қўл мушакларида кузатилади. Касаллик кескин ҳаракат қилганда, совуқ кетганда, мушаклар зўриққанда, шикастланишда ва бошқа(лар) ҳолларда пайдо бўлади. Бемор ҳаракаланганда ёки оғир юк кўтарганда оғриқ зўраяди.
Давоси миальгияга сабаб бўлган омилни аниқлаш ва бартараф этишдан иборат. Асосан, қуруқ иссиқ қилинади.
[addtoany]