Миастения

Миастения [юн. mys – мушак ва ashtenia – дармонсизлик, заифлик], астеник бульвар фалаж, Эрб-Гольдфлам касаллиги – нерв ва мушак тизими касаллиги. Кўндаланг-тарғил мушакларнинг тез чарчаши. Моддалар алмашинувининг бузилиши, айрисимон бетнинг касалланиши сабаб бўлади. Миастения ривожланишида аутоиммун жараёнлар муҳим ўрин тутади. Кўпинча, қовоқ мушаклари (птоз), чайнаш мушаклари (ютиш қийинлашади) ҳамда оёқ-қўл мушаклари (юриш ўзгаради) зарарланади.

Давоси: миастенияга сабаб бўлган омиллар бартараф этилади, витаминлар, кувватга киритучи дорилар буюрилади.

Загрузка...