Миелит

Миелит [юн. myelos – орқа мия] – орқа миянинг яллиғланиши. Бирламчи ва иккиламчи бўлади. Бирламчи миелитни турли нейтротроп вируслар кўзғатади, иккиламчи миелит эса инфекцон-аллергик касалликлар (скарлатина, грипп ва ҳ. к.), шикастланишлар оқибатида юзага келади. Кўпинча, бир вақтнинг ўзида мия қобиклари, бош мия ва нерв пояси (стволи) зарарланади. Яллиғланиш жараёни орқа миянинг ҳаракат ва сезув фаолиятларини бузиб қўяди, шу сабабли оёқ-қўл фалаж ёки чала фалаж (парез) бўлади. Миелитда чаноқ аъзолари фаолияти бузилади (бемор сийдик ёки нажас тутолмайди ёки, аксинча, ҳожат келмайди). Кўпинча, ётоқ яралар, шиш пайдо бўлади.

Давоси: антибиотиклар, витаминлар, физиотерапия.

Миелитнинг олдини олиш учун унга олиб келган асосий инфекцион касалликни аниқлаб, уни даволаш керак. Ўз вақтида тўғри даво қилинса, касаллик бир кадар енгил кечади.

[addtoany]