Миелома

Миелома [юн. myelos – кўмик ва лот. ота – ўсма], миеломатоз – қон тизими касаллиги; лейкозларнинг бир тури. Касаллик кўмикнинг генетик ўзгарган плазматик (миелом) ҳужайралари кўпайиб кетиши, оқсил ва минерал алмашинувининг бузилиши, шунингдек, суяк, қон яратиш, сийдик ажратиш тизимларида ўзига хос ўзгаришлар рўй бериши билан кечади. Қон зардобида гамма-глобулин – парапротеин оксиди ҳосил бўлади. Миелома к. да кўкрак қафаси суяклари, умуртқалар, чанок-сон бўғимида оғриқ, баъзан суякларнинг ўз-ўзидан синиши кузатилади. Гипохром анемия, лейкопения, тромбоцитопения; оқсил алмашинувининг издан чиқиши буйраклар зарарланишига, бу эса, ўз навбатида, уремияга олиб келиши мумкин.

Загрузка...