Микобактериялар [Mycobacteriaceae] – актиномицетлар оиласи. Микобактериум туркумини ўз ичига олади. Кўндаланг кесими 0,2-0,б мк, ўз. 1,0-10 мкм, кўпинча, бироз аталган ёки шохланган таёқчалар. Айрим турлари гифлар ҳосил қилади, лекин улар яна таёқча ва коккларга ажралиб кетади. Грамм мусбат, кислотага чидамли, ҳаракатсиз. Ҳужайранинг бўлиниши орқали кўпаяди; спора ҳосил қилмайди. Тупроқда кенг тарқалган. Сапрофит микобактериялар органик моддаларни минераллаштиришда иштирок этади; айрим турлари парафинлар ва бошқа(лар) карбонсувларни оксидлашда қатнашади. Микобактериялардан биосферани нефть қолдиғидан тозалашда фойдаланиш мумкин. Патоген турлари одам, ҳайвон ва ўсимликларда касаллик пайдо қилади (ўпка сили, проказа).
[addtoany]