Микроэлементлар – организм тўқималарида кам миқдорда (фоизнинг мингдан бир ва ундан кам миқдорида) бўладиган кимёвий элементлар (Cu, Zn, Со, Ni, Мо, Si ва бошқа(лар)). Ўсимлик организмига тупроқ орқали, одам ва ҳайвон организмига озиқ-овқат орқали ўтади. Микроэлементлар бир қанча ферментлар, витаминлар, гормонлар, нафас пигментлари таркибига киради. Микроэлементлар етишмаслиги ёки ортиқчалиги моддалар алмашинувининг бузилишига олиб келади.
[addtoany]