Микроскоп, заррабин (микро… ва юн. skopeo – карайман] – микрозарраларни, кўзга кўринмайдиган жуда майда нарсаларни каттлаштириб кўрсатадиган оптик асбоб. Микроскопнинг катталаштириши дифракцион ҳодисалар (қ. Дифракция) туфайли чекланган; у атиги 1502000 мартани ташкил қилади. Одам кўзи 250 мм узоқликдаги зарралар ўртасидаги масофани 0,08 мм гала аниқликда фарқ қила олади (бу рақам кўпчилик одамларда 0,20 мм ни ташкил этади). Лекин микрообъектлар (бактерия, майда кристаллар ва бошқалар) ўлчами бундан ҳам кичик. Шу сабабли, элементлари орасидаги масофа 0,25 мкм ли структураларни фарқ қилишга имкон берадиган (яъни ажратиш қобилияти 0,25 мкм бўлган) микроскоп мавжуд (электрон микроскоп ники – 0,01-0,1 нм).
Икки линзадан иборат тизимнинг тасвирни катталаштириб бериши 16-а. даёк Нидерландия ва Италиядаги кўзойнаксоз усталарга маълум бўлган, (икки линзали микроскопни нидерланд устаси 3. Янсен 1590 й. да қурган), лекин биринчи микроскопни 1609-10 й. ларда Г. Галилей ихтиро қилган, мураккаб микроскопнинг ҳисобини 1872 й. да Э. Аббе қилган. Микроскопда объектив сифатида бир-бирига ёпиштирилган сферик линза ва кома (тасвир бузилишига тўғриланган ахрматик линзалардан фойдаланилади. Микроскопда кўп линзали объектив эмас, балки икки линза орасига махсус тиниқ суюқлик қуйилган иммесион объектив ишлатилади. Иммерсион объетивда нур сочилиши камаяди. Ультрабинафша, инфрақизил спектр соҳасида ишлатиладиган микроскоп объективи яна ҳам сифатли бўлиши зарур. Микроскопда текшириладиган препаратлар ўзидан ёруғлик чиқармайди, шу сабабли уни ёритиш лозим. Объектни ёритишнинг турли усуллари мавжуд. Унинг ёритилишига қараб тасвир котрастлари (аниқлиги) ортади.
Окуляр ҳам М. нинг муҳим қисми. Текшириладиган объектга қараб окулярлар турлича бўлади. Окуляр сифатида кўриш трубаси (кўпинча, Гюйгенс тилидаги окуляр) ишладилади. Ёритишда микроконденсорлардан фойдаланилади; у линзалар тизимидан иборат. Микроконденторларга ирис диафрагмаси ўрнатилади. Микроконденсорларнинг тузилиши ҳам ҳар хил; баъзилари битта линзаси олиб қўйиладиган қилиб ясалади, бу ҳол микрообектларни текширишни осонлаштиради.
Ишлатиш соҳасига қараб люминесцент, ультрабинафша, қутбловчи, интерференцион М. лар. Текшириш объектга қараб, биологик, электрон, металлографик М. ва бошқа(лар) бўлади. Люминесцент микроскоп бошқа турларлардан иккита (кондесор олдида ва объективдан кейин қўйиладиган) ёруғлик фильтри мавжудлиги билан фарқланади. Булардан ташқари, махсус М. лар ҳам мавжуд, масалан, тез ва секин ўтадиган жараёнларни кинолентага туширадиган, жарроҳлик, озиқ-овқат сифатини текширадиган микроскоплар ва ҳ. к. Фотография, тиббиёт, биолигия, физика ва кимё соҳаларида М. кўп ишлатилади.
[addtoany]