Микроцефалия [микро… ва юн. kephale – бош] – ривожланиш нуқсони; тананинг бошқа қисмлари расо бўлгани ҳолда калла суяги ва бош миянинг кичиклиги. Ҳомиладорликда онанинг вирусли касалликлар билан оғриши, токсоплазмоз, баъзан ҳомиланинг менингоэцефалит бўлиши микроцефалияга сабаб бўлади. Микроцефалияда ақлий ривожланишдан орқада қолиш кузатилади. Бунда эсипастликнинг енгилроқ хилидан то телбаликкача бўлган шакли учраши мумкин.
[addtoany]