Мимика [юн. – тақлид] – юз мушакларининг ифодали ҳаракати. Инсоннинг маъюслик, хурсандлик, ғазаб, хафалик каби ҳиссиётларни ифодалайди. Мимика оддий кишиларда табиий тарзда рўй беради. Театр санъатида эса актёрларнинг доимий машқлари асосида юзага келади. Юзга бериладиган пардоз мимика ифодавийлигини оширади.