Миофибриллар

Миофибриллар [мио… ва лот. fibrilla – толача, ипча] – мушак тўқималари ҳужайраларининг цитоплазмасида жойлашган қисқаручи иплар. Силлиқ, кўндаланг-таргил ва юрак мушаги М. и фарқланади. Кўндаланг-таргил мушак М. и кўпроқ ўрганилган. Миофибрилларнинг асосий қисмини жуда ингичка оқсил иплари – миофламентлар ёки протофибриллар ташкил этади. Миофибриллар мушак толасининг ўзига параллел равишда бир уйидан иккинчи учига давом этувчи туташ толалар дастасини ҳосил қилади. Миофибрилларда тропмиозин В ва тропомиозин А ёки парамиозин, шунингдек, а ва б-актимин, тропонин каби оқсиллар ҳам бор. Ҳар бир миофибрилл кимёвий таркиби ва оптик хоссалари ҳар хил бўлган дисклардан ташкил топган (яна қ. Мушак қисқариши).