Миоглобин [мио… ва глобин] – мураккаб оқсил. Таркиби ва хоссалари жиҳатдан гемоглобинга ўхшайди. Миоглобин оксигемоглобин ҳосил қила олганидан, ишлаётган мушакларни захира кислород билан таъминлайди. Тузилиши рентгеноструктура таҳлили усулида аниқланган. Битта полипептид занжирдан иборат. Умуртқали ҳайвонлар мушакларида тўқиманинг қуруқ массаси ҳисобида 2 %, сув остида узоқ яшай оладиган денгиз ҳайвонлари (тюлень, кит, дельфин ва бошқа(лар)) мушакларида 20 % гача миоглобин бўлади. Миоглобин мушакларда молекуляр кислородни тўплаб, ҳужайраларнинг оксидланиш тизимига ўтказиб бериш хусусиятига эга.
[addtoany]