Миома

Миома [мио… ва юн. ома – ўсма маъносини англатувчи қўшимча] – мушак тўкимасидан вужудга келадиган хавфсиз ўсма. Таркибида мушак элементлари бор. Силлиқ мушак тўқмаларидан пайдо бўладиган лейомиома ва кўндаланг-таргил мушаклардан ривожланадиган рабдомиома ажратилади. Асосан, бачадон (фибромиома), меъда, ичак ва бошқа аъзоларда учрайди. Миома кишини ортиқча безовта қилмаслиги ҳам мумкин.

[addtoany]