Миозин

Миозин – мушак толалари (миофибриллар) нинг асосий оксиди. Мушак оқсилининг 46.0 % ини ташкил этади. Глобулинларга киради. Миозин миофибрилларнинг бошқа оқсили – актин билан бирикканда мушаклар қисқариш тизимининг асосий структур элементи – актомиозин ҳосил бўлади. Миозиннинг муҳим хоссаларидан яна бири аденозинтрифосфат кислота (АТФ)ни парчалаб юборишидир. Айни вақтда, бир талай энергия вужудга келади ва М. актин билан бирикиб, мушакнинг қисқаришини таъминлайди. Протеолитик ферментлар таъсирида М. оғир меромиозин ва енгил меромиозинга парчаланган. Миозинга ўхшаш оқсиллар хивчинлилар, кириклилар ва бошқа кўпгина содда ҳайвонлар ҳамда бактериялар, ҳайвонлар сперматозоидлари ва баъзи ўсимликларда топилган.

[addtoany]