Музейи

Музейи – тиббиёт тарихи музейи. 1973 й. Тошкентда ташкил этилган. 1984 й. дан Қ. С. Зоиров номидаги Ў. с. с. м. деб юритилади. Тиббиёт ва гигиена билимлари ҳамда соғликни сақлаш соҳасида эришилган муваффақиятларни тарғиб этади. Ўзбекистон тиббиёт тарихи билан таништиради. Музей экспозицияси бир неча бўлим: одам анатомияси, физиологияси, гигиенаси, Ўзбекистон тиббиёт тарихи бўлимидан иборат.

Музейда Абу Али Ибн Сино яшаб ўтган 10-11-а. лардаги тиббиёт тарихига оид манбалар кўп. Буюк ҳакимга бағишланган мемориал залда табибнинг кошинкор сиймоси, 5 жилдли «Тиб қонунлари» асари, унда тасвирланган жарроҳлик асбоблари, унинг хотирасига Ҳамдонда тикланган мақбара макети сақланади.

Музей фондидаги «шиша одам» меъдичак йўли, ўпка, юрак, кичик ва катта қон айланиш доирасининг электрлаштирилган макети, муляжлар, расмлар, фотосуратлар инсон организми фаолиятидаги энг муҳим жараёнларни тушуниб олишга ёрдам беради. Шунингдек, таниқли тиббиёт олимларининг илмий асарлари, ички аъзоларнинг рентген суратлари, тиббиётга оид плакатлар ҳамда мустақиллик даврида тиббиёт соҳасида эришилган муваффақиятлар билан таништиради.

Музейда кинолекторий мавжуд. Тиббиёт тарихи, илмий тиббиёт, касалликларнинг келиб чиқиш сабаблари, даволаш усуллари, ичиш, чекиш, гиёҳвандликнинг оқибатлари ва олдини олиш, соғлом турмуш тарзи тўғрисида вакт-вакти билан суҳбатлар ўтказилади. Алкоголизм, чекиш, наркомания ва ОИТС тўғрисида фильм-слайд бор.

[addtoany]