Ўзбекистон тиббиёт журнали – Ўзбекистон тиббиёт ходимларининг илмий-амалий журнали. Муассиси: Ўзбекистон Республикаси соғликни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси соғликни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғликни сақлаш бўлимлари, Тошкент ш. соғликни сақлаш бош бошқармаси. Тошкент ш. да 1 й. да б марта ўзбек ва рус тилларида нашр қилинади. Дастлаб «Туркистон тиббиёт журнали», «Ўрта Осиё тиббиёт журнали» номлари билан чоп этилган (1922-25); 1926 й. дан Ҳоз. номда. 1941-53 й. ларда вақтинча тўхтатилган.
Жур. нинг асосий вазифаси Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларни, илмий-амалий ютуқларни тарғиб қилиш, эпидемиология, санитария, экология, фармацевтика, доришунослик масалалари ҳамда соғлом турмуш тарзини ёритиш. Жўр. саҳифаларида мустақиллик йилларида тиббиёт соҳасида олиб борилаётган илмий изланишлар, қўлга киритилган ютуқлар, Ўзбекистонда қабул қилинаётган соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастурига оид материаллар асосий ўрин эгаллайди. Унда тиббиёт, соғлиқни сақлаш муаммолари, шунингдек, чет эл олимлари билан ҳамкорликда олиб борилаётган изланишлар самараси ҳақида мақолалар бериб борилади. Адади 2200(2015).
ЎЗБЕКИСТОН ТРАВМАТОЛОГИЯ ВА
[addtoany]