Пигментация [лот. pigmentum – бўёқ, ранг] – одам териси, кўз қорачиғи, сони ва жнининг пигментлар билан бўялиши. Инсон тўқималарининг ранги ундаги ҳар хил пигментлар миқдорига боғлик. Тери, соч ва кўз қорачиқнинг ранги пигмент – меланин билан белгиланади. Тери, кўз қорачиғи ва соч тусининг ҳар хил бўлиши бу аъзолардаги меланиннинг миқдори ва қандай жойлашишига боғлиқ. Уларда меланиннинг бўлмаслиги альбинизм ҳодисасидир. Умр мобайнида пигментация бир неча бор ўзгариб туради. Меланин терига жигарранг тус беради. Ранг қуюқлигидаги фарқлар меланиннинг миқдори ва жойлашишига боғлиқ. Ранг даражасидаги
13 – Тиббиёт энциклопедияси фарқларга тураржой шароитининг ҳар хиллиги (ўрмон ва очиқ жойларда яшаш) ҳам сабаб бўлади. Ташқи таъсирлар туфайли тери рангдаги шахсий тафовутлар қанчалик муҳим бўлмасин, гуруҳлараро фарқлар биринчи ўринда туради ва терининг ранги ирқий систематикада асосий хусусиятлардан бири ҳисобланади.
Соч туси қобиқ қатламидаги меланин модасининг миқдори ва ҳолати билан белгиланади. Қобиқ қатлам ҳужайраларида донадор пигмент қанча кўп бўлса, соч шунча қора бўлади: аралаш пигмент сонга қизил тус беради. Кўз қорачиқнинг сарғиш ёки қора тусда бўлиши пигмент миқдорига ва унинг қандай теранликда жойлашганига боғлиқ. Пигментнинг олд каламларда жойлашиши кўз қорачиқнинг сариқ ёки оч сариқ тусда бўлишини таъминлайди. Кўз қорачиғида пигмент нотекис жойлашган бўлса, турли хил ранглар келиб чиқади.
[addtoany]