Птоз [юн. ptosis – тушиш] – кўз мушакларининг фалажланиши натижасида юқори қвоқнинг салқиб тушиши. Туғма ёки ҳаётда орттирилган бўлади. Туғма птоз, кўпинча, насдан-наслга ўтади, деярли ҳамма вақт иккала кўз қовоғи салқийди. Юқори қовоқни кўтрувчи мушакнинг ривожланмай қолиши туғма птозга сабаб бўлади. Ҳаётда орттирилган птозда, кўпинча, битта кўз қовоғи салқийди. Птознинг бу хили кўзни ҳаракатлантирувчи ҳамда симпатик нервлар билан иннервацияланадиган мушаклар фалажланиши натижасида рўй беради. Касалликни даволашда унга сабаб бўлган омиллар бартараф этилади. «П.» атамаси қайси аъзонинг номига қўшиб айтилса, шу аъзонинг тушиши тушунилади (масалан, буйрак тушиши ёки нефроптоз ва ҳ. к.).
[addtoany]