Самарқанд тиббиёт институти

Самарқанд тиббиёт институти (СамТИ), Самарқанд давлат тиббиёт институти – тиббиёт олий ўқув юрти. 1930 й. да ташкил этилган. 1933 й. Ўзбекистон университети ф-тига айлантирилган, 1935 й. да яна мустақил ин-т бўлиб ажралиб чиқди ва ўша йили унинг ихтиёрига Самарқанд клиник касалхонаси ўтказилди. СамТИ да 3 ф-т (даволаш, педиатрия ва врачлар малакасини ошириш), 2 бўлим (олий малакали ҳамшира, тиббий педагогика), 56 кафедра, клиника, шунингдек, анестезиология, нейрохирургия, урология ва бошқа(лар) соҳалар бўйича мустақил курслар ҳамда марказий илмий тадқиқот лаб. си бор. Лаб. да морфологик, иммунологик тадқиқот бўлимлари мавжуд. Ин-тда 337 дан ортиқ проф.-ўқитучилар фаолият кўрсатади, шулардан 54 киши фан д-ри ва проф., 181 нафари фан номзоди ва доцент, 5 киши хизмат кўрсатган фан арбоби ва б киши Ўзбекистонда хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими унвонига эга (2015).

СамТИда ўлка патологияси, жумладан, иссиқ иқлим шароитида меъда-ичак, юрак-томир касалликлари ва бошқа(лар) мавзуларда тадқиқот ишлари олиб борилади. Ин-т ҳозиргача 32000 шифокор ва олий маълумотли ҳамшира тайёрлади, шунингдек, 160 дан ортиқ магистрант таҳсил олади. Қарийб 22 000 шифокор ўз малакасини оширди ва қайта тайёрланди (2015).

Загрузка...