Санитария-эпидемиология станцияси

Санитария-эпидемиология станцияси (СЭС) (ЎзРда) – санитария-эпидмиология хизматининг асосий ихтисослаштрилган муассасаси. 1952 й. да ташкил этилган. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1999 й. 2 дек. буйруғи асосида қайта ташкил қилинди.

1955 й. да Ўзбекистонда санитария-эпидмиология хизмати таркибига ўзгартиришлар киритилди. Давлат санитария инспекцияси, СЭС, безгак ва бруцеллёз (қора оқсоқ)га қарши иш олиб борган муассасалар бирлаштирлиб, ягона ҳудудий СЭС ташкил этилди. 1967 й. да Ўзбекистонда санитария эпидемиология хизмати фаолиятини такомиллаштириш мақсадида туман СЭСларининг мустақиллигини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилинди ва 1956 й. да туман марказий касалхонасига бириктриб қўйилган туман СЭСлари мустақиллиги таъминлайди. СЭС таркибига санитария-гигиена, эпидемиология ва дезинфекция бўлимлари киради. СЭС ташки муҳитни (айниқса, саноат корхоналари жойлашган ҳудудларда) соғломлаштириш тадбирлари устидан санитария назорати ўрнатиш, юқумли, паразитар ва касб касалликларининг олдини олиш ва йўқотиш каби тадбирларни амалга оширади. Баъзи СЭС ларда ўта юқумли, оғир инфекцияларнинг олдини олиш бўлимлари; радиологик гуруҳ ва бошқа(лар) бор. Ҳоз. Ўзбекистонда 237 та СЭС бўлиб, унда 3622 шифокор ва 9767 ўрта тиббий ходим хизмат қилади (2004).

[addtoany]