Санитария-эпидемиология хизмати

Санитария-эпидемиология хизмати (ЎзРда) – давлат санитария-эпидмиология назоратини амалга оширадиган, санитария-профилактика ва эпидемияга қарши чоралар ишлаб чиқиш ва уларни амалда татбиқ этиш билан шуғулланадиган давлат муассасалари тизими. Ўзбекистонда соғликни сақлаш вазирлигининг давлат санитария-эпидемиология назорати департаментидан, ҳудудий санитариэпидемиология ст-яларидан, айрим соҳа вазирликлари қарамоғидаги санитария-эпидемиология хизматидан ташкил топган. Хизматни давлат бош санитария шифокори – ЎзР соғликни сақлаш вазирининг ўринбосари бошқаради. Сэ. х. ни бошқарувчи шахслар эпидемияга қарши санитария тадбирларини ўтказилишини талаб қилиш, бажарилиши лозим бўлган барча гигиеник масалалар юзасидан тегишли хулосалар бериш, истеъмолга яроқсиз деб топилган озиовқат маҳсулотларини йўқотиш ҳақида қарор чиқариш ва бошқа(лар) ҳуқуқларга эга. Шунингдек, улар юқумли касаллик билан оғриган кишиларни касалхонага ётқизишни, дезинфекция ўтказилишини таъминлайди, зарур холларда карантин эълон қилади. С.-э. х. муассасалари аҳолини иммунлаш масалалари билан ҳам шуғулланади (яна қ. Санитария-эпидемиология станцияси).

[addtoany]