Сариқтана – одам ва сут эмизувчи ҳайвонлар ички секрециясида вақтинча пайдо бўладиган без. Тухумдонда тухум ҳужайра етилиб чиққанидан (овуляциядан) сўнг ҳосил бўлади. Ўзгарган фолликуляр ҳужайрадан иборат. Тухум ҳужайра уруғланганида сариқтана т. бўғозлик (ҳомиладорликни сақлаш ва унинг нормал кечишини таъминлаш учун зарур бўлган гормон – прогестерон ажратади. Сариқтана т. уруғланган тухум ҳужайранинг бачадон деворига ёпишувига, сут безларининг ривожланишига ёрдам беради, навбатдаги овуляцияни тўхтатиб туради. Агар уруғланиш рўй бермаса, сариқтана т. сўрилиб кетади.
Айрим умуртқасиз (ҳашаротлар) ва кўпчилик сувда ва қуруқликда яшовчилар, судралиб юрувчилар ва кушлар тухумдонида етилган тухум ҳужайра узилганидан сўнг унинг ўрнида ҳосил бўлган фолликуляр ҳужайралар тўплами ҳам баъзан сариқтана т. дейилади.
[addtoany]