Саркома

Саркома [юн. sarkos – эт ва ота – ўсма маъносини ифодаловчи кўшимча] – асосан, бириктирувчи тўқимадан (юмшоқ тўқималар ва суяк саркомалари), баъзан суяк кўмигидан (ретиклосаркома) пайдо бўладиган хавфли ўсма.

Сабабчи омиллари ва ривожланиш молекуляр механизми ракка ўхшаш (қ. Рак). Саркоманинг бир неча тури ажратилади. Саркома ракдан кам учраши (ҳамма хавфли ўсмаларнинг 3 % идан кам), асосан, ёш кишилар юмшоқ тўқималари ва суякларининг зарарланиши, атроф тўқималарнинг емирилиши, ўзидан узоқроқдаги аъзоларга тез метастаз бериши, кучли оғриқлар (кўпроқ кечалари) ва даволаш натижаларининг кам наф бериши билан фарқ қилади.

[addtoany]