Сассиқ тумов, озена – бурун бўшлиғининг сурункали касаллиги. Сассиқ тумов, одатда, бурун чиғаноклари шиллиқ пардаси ва суяк скелетининг жуда юпқалашиб кетиши (атрофия) ва бурун шиллиқ пардасидан ажралиб, тезда қасмоққа айланувчи бадбўй қуюқ шилимшиқ чиқиши билан кечади (қ. Бурун). Бунда Бурундан нафас олиш қийинлашади, бурун ва томоқ кчийди, йўтал пайдо бўлади, ҳид билиш пасаяди ёки бутунлай йўқолади. Атрофия кўз ёши – бурун канали шиллиқ пардасига ҳам тарқалгани учун кўз ёши халтачасига инфекция кириб, дакриоцистит юзага келади; Евстахий найи шиллиқ пардасига ўтганда эса отит (қ. Қулоқ) рўй беради, жараён ҳиқилдоқ ва трахеяга (қ. Нафас) таркалганда овоз хириллаб чиқиб, нафас олиш қийинлашади. Касаллик, кўпинча, болалар ва ўсмирларда учрайди. Бемор, албатта, шифокорга мурожаат қилиши шарт.
[addtoany]