Секретлар

Секретлар [лот. secretus – ажратилган] – без ҳужайралари ишлаб чиқарадиган ва ажратадиган модда. Физиологик аҳамиятига кўра, секреция маҳсулотлари инкретлар (гормон) ва экскретларга бўлинади. Кимёвий таркибига кўра, кўпчилик секретлар оқсил (меъда-ичак йўлидаги ва меъда ости бези ферментлари), полипептид (масалан, гипофиз гормонлари), стероид (жинсий ва буйрак усти бези гормонлари) бўлиши мумкин. Шунингдек, секретлар таркибига нооганик бирикмалар (меъда безлари ишлаб чиқарадиган хлорид кислота тузлари ва ҳ. к.) ҳам киради. Секретларлар нордон ва кислотали реакцияга эга бўлади. Организмнинг нормал ҳаёт фаолияти учун секретлар муҳим аҳамиятга эга.