Секреция [лот. secretio – ажратиш] – без ҳужайраларида организмнинг ҳаёт фаолияти учун зарур бўлган махсус маҳсулотлар – секретлар ҳосил бўлиши ва чиқарилиши. Организм ҳаёт фаолияти давомида ҳар бир ҳужайрада ички ёки ташқи муҳитга ажратиладиган метаболизм маҳсулоти ҳосил бўлади. Агар секрет ажратиш махсус ҳужайранинг асосий функцияси бўлса, бу функция секреция деб аталади. Ташқи ёки экзкрин секреция (без ҳосил қилган маҳсулот ташқарига чиқарилади), ички ёки эндокрин секреция, ёхуд инкреция (синтезланган мод далар қон ёки лимфага ажратилади) бўлади. Ҳар қандай бенинг секретор циклида икки: секрет биосинтези ва секрет ажратилиши фазалари бор. Баъзи безларда иккала фаза бир вақтда, айримларида эса бошқа пайтда содир бўлиши мумкин. Секреция – ҳужайра ичида синтез қилинган маҳсулотнинг аста-секин етилиб, кетма-кет бир органоиддан бошқасига ўтказилиб турадиган изчил жараёндир. Бошланғич маҳсулотлар (аминокислоталар, моносахаридлар, ёғ кислоталари, тузлар) қон ва тўқима суюқлигидан без ҳужайраларига ютилади. Секрет биосинтези (айниқса, оқсил маҳсулотлари) эндоплазматик тўрда бошланади. Бунда ҳужайра мембранасида адсорблаган аминокислоталар (рибосома) рибонуклеин кислота (РНК)си белгиланган кетма-кетлик асосида бир-бири билан бирикади. Синтезланган бошланғич маҳсулот эндоплазматик тўр тирқишлари ва лакуналарда йиғилади, сўнг Гольжи комплекси (ҳамма эукармот ҳужайралар учун хос органоид)га ўтиб, у ерда ётилади. Без ҳужайраларидаги жуда кўп митохондриялар бу жараён учун энергия беради.
Секретор циклнинг иккала фазаси бошқарилиши ҳам бир неча бошқарувчи (нерв ва гуморал) омилларнинг ҳамкорликда ёки брин-кетин таъсири билан белгиланади (қ. Нейрогуморал бошқарилиш). Секреция нейрогормонларни ишлаб чиқарадиган баъзи нейрон (нейросеретор)лар ва махсус моддалар – медиаторлани ҳосил қиладиган оддий нерв ҳужайралари учун ҳам хос.
[addtoany]