Сексология – инсоннинг жинсий ҳаёти физиологиясини ўрганадиган фан; жинсий ҳаёт тўғрисидаги билимлар ва илмий текшириш лар соҳаси. Сексологияга оид дастлабки билимлар қад. афсоналар ва қад. тиббиётда ҳам бўлган. Жинсий объектив ўрганиш Европада Уйғониш даврида бошланган. Турли тадқиқотлар мажмуи – биология, тиббиёт, ижтимоий-тарихий ва психологик йўнлишларни ўз ичига олган Ҳоз. замон сексологияси 40-й. ларнинг ўрталарида шаклланди. Сексология муаммолари билан турли соҳа мутахассислари: психиатлар, психологлар, социологлар, биологлар ва бошқа(лар) шуғулланадилар.
Ҳоз. Сексологиянинг биологик-табиий йўналиши жинснинг биологик асосларини ўрганади; бунда жинснинг шаклланишида биологик ва мадний-ижтимоий омиллар мутаносиблиги (псхосексуал ўзгаришларни аниқлаш ва бартараф этишда амалий аҳамияти бор), турли жинсий белгилар, жумладан, жинсий гармонларнинг эркаклар ва аёллар психикаси ва хулқ-атворига таъсири, жинсий фаолиятлар (сексуал ўзгаришларнинг диагностикаси ва Давоси учун асос бўлади) тадқиқ қилинади.
Тадқиқотларнинг ижтимоий-тарихий йўналиши эркак ва аёлларнинг ижтимоий фаолиятлари ва фаолият шаклларининг ўзига хослгини ўрганади; ёш, касб-ҳунар, синф, регион, миллат ва бошқа(лар)га боғлиқ жинсий хулк-атвор ва маънавий анъаналар ҳақида маълумот тўплайди ва умумлаштиради; жинсий хулқ-атвор меёрларининг тарихий эволюциясини аниқлайди, жинсий тарбия ва маърифат усулларининг таъсирчанлигини текширади.
Сексологиянинг психологик йўналиши ёшга қараб бўладиган сексуал хусусиятларни, жумладан, ўсмирлар ва ёшлар сексуал ҳолатини, жинсий атворининг шахсий хусусиятларини ва у билан боғлик сезги ҳаяжонларни (сезги-эротик ва маънавий ахлоқ компонентларини), шунингдек, сексуал ҳолатнинг ижтимоий-психологик ҳамда солиштирма-психологик масалаларини ўрганади.
[addtoany]