Ценогенез

Ценогенез [юн. kainos – янги ва генез – ривожланиш] – организмнинг эмбрионал ёки личинка ривожланишининг ўзига хос шароитларига мослашуви. Ценогенезга амнион, хорион, аллантоис, сариқлик халтаси, йўлдош ва бошқа(лар) провизор (вақтинчалик) муртак аъзолар, эмбрионал ривожланиш тезлиги, эмбрион варақлари ҳосил бўлиши ва жойининг ўзгариши мисол бўлади, «Ц» атамасини немис олими Э. Геккел ўзининг биогенетик қонун концепциясида таклиф этган (1866). Дастлаб ценогенез онтогенездаги ҳар қандай ўзгаришларга нисбатан ишлатилган. Ценогенезнинг A. Н. Северцов ишлаб чиққан филэмбриогенез назариясида (1912) ценогенезга фақат эмбриологик ва личинкалик мосланиш тарзида қаралади.