Центромера [лот. centrum, kentro ва meros – бўлак, қисм], кинетохор – митоз ёки мейоз бўлинишда хромосомаларнинг кўчаларга силжишини таъминловчи қисми. Центромерага бўлиниш дуки ипчалари (микронайчалар) бирикади. Хромосомалар Ц. нинг жойлашган ўрни билан бир-биридан фарқ қилади; бундан хромосомаларни тасниф қилишда фойдаланилади (қ. Хромосомалар). Центромеранинг жойлашишига қараб елкалар (теломерлар) узунлиги ўзгаради. Центромеранинг жойлашган ўрнига кўра хромосомалар акроцентрик, метацентрик, субметацентрик бўлади. Центромера жойининг ўзгаришидан хромосома мутацияларини аниқлашда фойдаланилади.
[addtoany]